Nokia 2680 slide - Кириш кодлари

background image

Кириш кодлари

Хавфсизлик кодлари телефонингизни рўхсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга ёрдам

беради. Сиз кодни яратишингиз, ўзгартиришингиз ва телефонни кодни сўрашига

ўрнатишингиз мумкин. Кодни телефондан узоқда махфий ва ҳимояланган жойда

сақланг. Агар кодни унутиб қўйсангиз ва телефонингиз қулфланган қолса,

телефон хизматни талаб қилади ва қўшимча харажатлар келиб чиқиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун Nokia Care –нинг ёрдам бўлимига ёки телефон

диллерига мурожаат қилинг.
SIM карта билан таъминланган PIN код картани рўхсатсиз ишлатишдан

ҳимоялайди. Баъзи SIM карталар билан таъминланадиган PIN2 код, баъзи бир

хизматларга кириш учун талаб қилинади. Агар сиз PIN ёки PIN2 кодларини кетма-

кет уч марта нотўғри киритсангиз, сиздан PUK ёки PUK2 кодлари талаб қилинади.

Агар сиз бу кодларга эга бўлмасангиз, хизмат кўрсатувчи провайдерингизга

мурожаат қилинг.
PIN модули SIM - картангиздаги хавфсизлик модул маълумотига кириш учун

талаб қилинади. PIN имзолаш рақамли имзолаш учун талаб қилиниши мумкин.

Қўнғироқни чеклаш хизматидан фойдаланиш пайтида чеклаш коди талаб

қилинади.
Телефонингизни қайси усулда кириш қўнғироқлари ва хавфсизлик

созламаларини ишлатишини созлаш учун, Меню > Созламалар > Хавфсизлик

- ни танланг.

Умумий маълумот

© 2008 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

8